Музыка по альфавиту: A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | X | Y | Z | 0-9

Регистрация
РЕКЛАМА!
Меню сайта
SEVIMLI SERIAL!
G'aroyib doktor turk serial

"G'AROYIB DOKTOR" TURK SERIAL
BARCHA QISMLARI
BARCHA SOUNDTRACKLARI
Категория
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [23]
Sevgi haqida, Sevishganlar haqida sherlar / Севги хакида, Севишганлар хакида шерлар [9]
Ayriliq haqida sherlar / Айрилик хакида шерлар [10]
Sog'inch haqida sherlar / Согинч хакида шерлар [2]
Yangi yil sherlar va tabriklar / Янги йил шерлар ва табриклар [16]
SMS Tabrik sherlar / Табрик хакида шерлар [1]
SMS odnoklassniki / СМС одноклассники [0]
Ota-Ona haqida sherlar / Ота-она хакида шерлар [4]
SMS Do'stlik haqida sherlar / СМС дустлик хакида шерлар [0]
Hazil sherlar / Хазил шерлар / Kulguli sherlar / Кулгули шерлар [3]
8-mart sherlar va tabriklar / 8-март байрамига табриклар ва шерлар [5]
Tug'ilgan kun uchun sherlar va tabriklar / Тугилган кун хакида табриклар ва шерлар [6]
Navro'z bayrami uchun sherlar va tabriklar / Навруз байрами хакида шерлар ва табриклар [22]
Hayit bayramiga sherlar va tabriklar / Хайит байрамига шерлар ва табриклар [11]
14-YANVAR VATAN HIMOYACHILARI UCHUN SHERLAR / ASKARLAR, HARBIYLAR UCHUN SHERLAR [11]
14-Fevral Sevishganlar kuni haqida sherlar / 14-Феврал Валентин куни учун шерлар [0]
Aforizmlar / Афоризмлар / Афоризмы (2017, 2018) [0]
1 aprel sms hazillar sherlar / 1 Апрел хазил шерлар [0]
To'y, Kelin-Kuyov tabrik sherlar / Туй, Келин, Куйов хакида шерлар [0]
0

Toshkent tan olmaydi pulsiz odamni

Кимдир қаср қурар, ким кулбага зор,
Ҳар қадамда қайнар "урҳо-ур” бозор.
Ҳар қадамда туртки, ҳар қадам озор,
"Оғайни, билиб бос, дерлар, қадамни,
Тошкент тан олмайди пулсиз одамни”.
Тунлар бедор ёзган китобинг бекор,
"Миллат! Уйғон!” деган хитобинг бекор.
Бир пасда совирсан – шитобинг бекор.
Энди одат қилгин сабр-чидамни,
Тошкент тан олмайди пулсиз одамни.
Илму урфон қани, шуур-шон қани?
Эзгулик деб кечган гўзал он қани?
Мардлар қайда қолди ва майдон қани?
Кезиб келсанг ҳамки етти оламни,
Тошкент тан олмайди пулсиз одамни.
Ўйинчи кўпайган, кўпайган раққос,
Замон нағма чалар олчоқларга мос:
"Бир-бирингни тала, бир-бирингни бос!”
Биров дер: "Бозорга солдим отамни –
Тошкент тан олмайди пулсиз одамни”.
Бунда ризқ топмоқ – шер оғзидан емиш
Тортиб олмоқ каби хатарли юмуш.
Замон қаҳрамони – ялмоғиз эмиш,
Девлар бошгинангга солур мотамни,
Тошкент тан олмайди пулсиз одамни.
Ҳамма нарса, ҳар кас сотилар,
Сотқин
Дунё дарёсига кенг қулоч отгин.
Сени сотишдими, сен ҳам жим сотгин,
Дема қашқирларга бермам подамни,
Тошкент тан олмайди пулсиз одамни.
Кексалар бўяниб ёшга айланган,
Қалблар ҳиссиз, лоқайд – тошга айланган.
Энг долзарб масала– ОШга айланган.
Сарфу харжда доғда қолдир Ҳотамни,
Тошкент тан олмайди пулсиз одамни.
Инсон қадри –бир пул, номусдир – арзон.
Чидолмай ер бот-бот силкингай – ларзон,
Сарсонлар каммиди, сен ҳам бир сарсон.
Сўқирсан, айт, кимга тутурсан шамни?
Тошкент тан олмайди пулсиз одамни.
Ўз халқига хоин кимсалар отдан
Тушса-да эгарни қўйвормас чотдан.
Қулоғинг қоматга келдими "дод”дан.
Унутгил жафони, унут ситамни,
Тошкент тан олмайди пулсиз одамни.
Эй, Амир, ватанда ватансиз кассан.
Дарбадар шамоллар учирган хассан.
Ҳақ дейсан, ўрнингни топаолмассан.
Кетгил олисларга, бой берма дамни,
Тошкент тан олмайди пулсиз одамни.
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]