Поиск на сайте
Меню сайта

Главная

Музыки

Фильмы

Клипы

Фото


Новости

СМС Стихи

Саундтрек

Андроид

Полезное
Реклама
  DAXSHAT +18 VIDEOLAR
"TIK-TOK TREND MP3LAR"
  KATTALAR UCHUN KINOLAR +18
Ботир Хусанбоев (Botir Khusanboev)
Ботир Хусанбоев (Botir Khusanboev)


! БИЛИМЛИ ВА МУВАФФАҚИЯТЛИ ТАДБИРКОРНИНГ ҲАЁТ ЙЎЛИ!
Ҳозирги кунда юртимизда бизнес йўналишида ўзининг муваффақиятли фаолиятини олиб бораётган тадбиркор Ботир Ҳусанбоев 20 июнь 1993 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У 2009 йил Александр Сергеевич Пушкин номидаги 10 мактабни битиргач, Компьютер технологиялари Академик лицейига ўқишга кирган. У ерда 3 йил таҳсил олгач, 2012 йил Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги Пуна шаҳрида жойлашган “Pune University”га ўқишга кирган. Бу олийгоҳнинг Ҳиндистонда нуфузи баланд бўлиб, у ерда тўлиқ инглиз тилида ўқитилади. Ботир Ҳусанбоев мазкур олийгоҳда 2 йил давомида бизнес йўналиши бўйича оффлайн, яъни анъанавий, бир йил давомида эса онлайн таҳсил олган.
Ўзбекистонга қайтгач, Ботир Ҳусанбоев 2015 йил Молия институтининг “Менежмент” факультетига ўқишга кирган ва бу институтни ҳам тугатгач, 2018-2020 йилларда Менежмент йўналишида Магистратурани ҳам муваффақиятли тамомлаган.
Ботир Ҳусанбоев тадбиркорликка ёшликдан қизиққан бўлиб, ўзининг бизнесдаги илк қадамларини 2017 йил бошлаб, “Киборг Спортивная Арена” деб номланган Компьютер клубига асос солган. Маълум бир вақт мазкур компьютер клубини муваффақиятли юргазиб, фаолиятини ривожлантириб олгач, ўз эътиборини кафелар тизимига қаратган. У бу тизимни яхшилаб ўрганиб чиқиб, Туркча музқаймоқ тайёрлаб сотиладиган Турк кафеси ҳам очган. Сўнг, Ботир Ҳусанбоев 2018 йил “Catering” тизимига қизиқиб, шунга эътибор қаратган. Бир неча йил “Catering” билан шуғуллангач, 2021 йилдан “Premier Hall” кинотеатрини “Yulduz Cinema” номи билан ребрендинг қилиб, ҳозирда мазкур кинотеатрни муваффақиятли равишда юритиб келмоқда.
Ботир Ҳусанбоев муваффақиятли бизнес, бу омад ва меҳнатдан ташкил топади, деб ҳисоблайди. Шунинг учун ҳам, бизнес йўналишида янгиликлар яратиш, ҳамда изланишга кўп вақт сарфлайди.
Ботир Ҳусанбоев бизнесдан ташқари, спортга ҳам жуда қизиқади. 8 йил давомида сузиш билан шуғулланган ва сув спорти бўйича спорт мастери. Бундан ташқари, футбол билан мунтазам шуғулланиб, ҳафтасига 4 марта футбол ўйнайди. У «Медийный лига»да иштирок этадиган футбол командасининг номи “IRUN”. Хорижий футбол командаларидан эса, энг севимлиси “Челси” (Chelsea F.C.) Шунингдек, у катта теннисга ҳам жуда қизиқади ва ҳафтасига 2 марта “iTec” теннис клубида теннис билан шуғулланади.
Энг катта орзуси, келажакда бизнес йўналишида ўзига хос янгиликлар, муваффақиятли халқаро лойиҳаларни амалга ошириш!
Поделиться:
Категория: Shou-Biznes yangiliklari
Новие музыки
Статистика
Яндекс.Метрика