Регистрация
Меню сайта
SEVIMLI SERIAL!
Наш опрос
Sizga qaysi turk seriali yoqadi?
Barcha javob: 643
Статистика

Онлайн всего: 113
Гостей: 113
Пользователей: 0
0

"Дамас" машинаси тўхтатилган, аммо ўзини тўхтатолмаган ҳайдовчи ҳақида

Автор: VerSignкатегория: O'zbekiston yangiliklariдата: 19.07.2019
Мамлакатимизда "Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида"ги Президент қарори билан бу соҳадаги фаолиятнинг тартиб-қоидалари белгилаб берилган. Бироқ фуқароларимиз орасида бу тартиб-қоидаларга амал қилмаяпганлар ҳам учрамоқда.

Давлат солиқ қўмитасининг ахборот хизмати ана шундай фуқаролардан бири ҳақида хабар қилди.

Андижон вилоятининг Андижон туманида яшовчи Музробжон Рисқиев (исм-фамилияси ўзгартирилган) "Дамас" автомашинасини миниб, кўчага чиқса яйраб-яшнаб кетади. Бунинг сабаби бор...

Туман марказидан Андижон шаҳригача бир қадам. Машинаси йўловчига тўлса бўлди, манзилга бир зумда етиб борадию, йўл ҳақини санаб олади, даромадни киссасига уради. Биров мушугини "пишт" демаса бўлди. Шоввоз йигит мана шундай тартибда тирикчилигини ўтказиб юраверади. Аммо...

Ҳаётда тартиб-тамойил, қоида ва талаб деган тушунчалар ҳам бор. Ҳозир автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб юрган ҳушёр ҳайдовчиларга "Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида"ги 303-сонли қарор билан танишмисиз?" десангиз, "Албатта!", деган жавобни оласиз. Шундай бўлиши ҳам керак.

Афсуски, Музробжонга ўхшаган уддабуронлар эса фақат ўзининг манфаатини ўйлашдан нарига ўтмайди. У сингари айрим "қулоқсиз" учарларнинг пешонаси "тақ" этиб деворга урилмагунича инсофга келмас экан.

Ваҳоланки, Музробжон Рисқиев 2015 йил 23 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз, махсус рухсатнома (лицензия) олмасдан аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиш билан шуғулланганлиги учун маъмурий жазога тортилган эди. Аммо у сўқир ҳассасини бир марта йўқотади, деган гапнинг мағзини чақиб улгурмаган экан. Ҳудди шундай қилмишни такрорладию, яна боши эгилди.

Албатта, ҳар қандай жиноятга инсонпарварлик тамойиллари асосида баҳо берилади. Музробжоннинг хатти-ҳаракати "қасддан содир этилган ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят" деб ҳисобланиб, унга имконият берилди. Лекин ҳар қандай ноқонуний ишга жазо муқаррар.

"Дамас" автомашинаси тўхтатилган, бироқ ўзини тўхтатолмаган Музробжон Рисқиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси биринчи қисми билан ҳар ойлик иш ҳақининг ўн фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда, бир йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинди. У жазони назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойда ўтайдиган бўлди. Ушбу ҳукм кўчага автомашинасини миниб чиқиб, йўловчи ташиб, мўмай даромад топаман, деган босар-тусарини билмайдиганларга сабоқ бўлмоғи даркор.

Теги: Damas, Andijon

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]