наверх
Главная » Новости » Dunyo yangiliklari
12:43
Дунёда 750 млн киши саводсиз экани маълум қилинди

Охирги 50 йилда таълим соҳасида эришилган ютуқларга қарамай, сайёрамиз аҳолисининг каттагина қисми саводсиз бўлиб қолмоқда.

ЮНЕСКО маълумотларига кўра, дунёда 750 млн киши ёзиш ва ўқишни билмайди. Бундан учдан икки қисмини аёллар ташкил қилмоқда. Шу билан бирга охирги 50 йил ичида ёшлар ўртасида саводхонлик даражаси ошаётгани қайд қилинмоқда.

Аниқланишича, саводсиз одамларнинг 45 фоизи Жанубий Осиёда, 27 фоизи Африкада (Саҳрои Кабирдан жанубда), 10 фоизи Шарқий ва ва Жануби-шарқий Осиёда, 9 фоизи Шимолий Африка ва Ғарбий Осиёда, 4 фоизи Лотин Америкаси ва Кариб денгизи давлатларида яшайди.

ЮНЕСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, охирги вақтда аҳоли ўртасида саводхонликнинг энг юқори ўсиши Шарқий ва Жанубий Осиё ҳамда Шимолий ва Ғарбий Африка аҳолиси ўртасида қайд қилинган.

Жанубий Осиёда аҳоли саводхонлиги 1990-2016 йилларда 46 фоиздан 72 фоизга, Шимолий Африка ва Ғарбий Осиёда 64 фоиздан 81 фоизгача ўсган.

Шарқий ва Жануби-шарқий Осиёда бу кўрсаткич 82 фоиздан 96 фоизгача, Африканинг Саҳрои Кабирдан жанубда жойлашган давлатларида 52 фоиздан 62 фоизгача ўсган.

Шу билан бирга мутахассислар аёллар ўртасида саводхонлик даражаси эркакларга нисбатан пастроқ эканини қайд қилишган. Охирги маълумотларга кўра, саводсизларнинг 59 фоизини ёш аёллар ташкил қилади.
Manba: Kun.Uz   

Do'stlaringizga ulashing / Поделиться:
Категория: Dunyo yangiliklari | Просмотров: 190 | Добавил: KenjaMedia | Рейтинг: 0.0/0
Похожие Новости
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]