наверх
Главная » Новости » Sport yangiliklari
13:36
«Реал» Коутиньо трансферига муносиб жавоб қилмоқчи

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ «Реал» қизиқишлари доирасига тушган. Бу ҳақда журналиста Жанлука Ди Марционинг сайтида хабар берилди. Унинг ёзишича «қаймоқранглилар» «Барселона»га «Ливерпуль»дан Филиппе Коутиньони трансфер қилганига шу тариқа муносиб жавоб қайтаришмоқчи.

Ушбу 25 ёшли мисрлик футболчини сотишга мерсисайдликлар рози бўлгани ҳақида ҳозирча хабарлар йўқ.

Салоҳ ўтган йил ёзида «Ливерпуль» сафига «Рома»дан келиб қўшилганди. Ушбу трансфер қиймати 42 млн еврони ташкил этган. Жорий мавсумда у АПЛнинг 21 учрашувида майдонга тушиб, 17 гол урган ва 5 голга узатма берган.
Manba: tribuna.uz   

Do'stlaringizga ulashing / Поделиться:
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 982 | Добавил: VerSign | Теги: Real | Рейтинг: 0.0/0
Похожие Новости
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]