наверх
Главная » Новости » Sport yangiliklari
13:22
«Реал» Неймарни қўлга киритиш учун юлдузларини сотишга ҳам тайёр

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жамоа етакчиларидан бири Гарет Бэйлни Хитойга сотишга тайёр. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, футболчи учун 95 миллион евро тўлашга тайёр бўлиб турган «Гуанжоу Эвергранд»нинг таклифи клуб президентига маъқул келмоқда. Перес 28 ёшли уэльслик футболчини трансфер қилиш орқали «ПСЖ» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг трансферини амалга оширишни тезлаштирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, инглиз матбуоти уэльслик футболчи учун «Тоттенҳэм», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клублари қизиқиш билдираётганини маълум қилганди.

Жароҳати сабаб Бэйл жорий мавсумнинг катта қисмини ҳам ўтказиб юборди. Ҳозирда унинг ҳисобида 15 учрашувда, киритилган 7 гол ва 5та голли узатма мавжуд.
Manba: tribuna.uz   

Do'stlaringizga ulashing / Поделиться:
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 744 | Добавил: VerSign | Теги: Neymar, sport | Рейтинг: 0.0/0
Похожие Новости
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]