наверх
Главная » Новости » XXI tehnologiyasi
13:35
"Роскомнадзор" 20 млрд рубл эвазига "Telegram"ни бутунлай блокламоқчи

"Telegram"ни блоклашга қаратилган бир неча самарасиз уринишлардан сўнг "Роскомнадзор" янгича технологияни жорий этишга қарор қилди. Уни глобал равишда синовдан ўтказиш кейинги йилданоқ бошланади.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мессенжерни блоклаш 20 млрд рублга тушади.

"Роскомнадзор" “пакетларнинг чуқур таҳлили” – DPI технологиясидан фойдаланишни режаламоқда.

Ҳар бир интернет провайдерига барча сарфланувчи трафикни таҳлил қилувчи махсус ускуналар ўрнатилади.

Махсус дастурий таъминот у ёки бу иловага қанча трафик кетишини аниқлайди. Зарур бўлганда ножоиз сервислардан фойдаланиш чеклаб қўйилади.

"Роскомнадзор"нинг мессенжерни блоклашга уринишларига қарамай (бу ҳаракат 2018 йилнинг апрель ойидан бери давом этмоқда) "Telegram"нинг Россиядаги фойдаланувчилари сони бир йил давомида 1,5 баробар кўпайди.
Manba: zamin.uz   

Do'stlaringizga ulashing / Поделиться:
Категория: XXI tehnologiyasi | Просмотров: 934 | Добавил: MASSARI | Теги: Roskomnadzor, rossiya, Telegram | Рейтинг: 0.0/0
Похожие Новости
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]