наверх
Главная » Новости » Foydali maslaxatlar
12:38
Салбий кайфиятда уйғониш – ўта хавфли

Ёмон кайфиятда уйғонган пайтларингиз бўладими? Ёки яна ишга бориш кераклигидан норозилик туйғуси? Шубҳасиз, ҳар биримиз бундай ҳолатни бошдан кечирганмиз. Эрталабдан ўзимизни салбий тўлқинга созлаш ўрнига янги кундан хурсанд бўлиш лозим.

Пенсильваниялик олимлар эрталабки салбий кайфият кун давомидаги ҳолатимизга таъсир ўтказишини аниқлашди. Уйқудан кейин ижобий энергиядан қувват олиш керак. Масалан, нонуштага севимли таомни тайёрлаш, ёқимли мусиқа тинглаш, оддий жисмоний машқларни бажариш. PsychCentral маркази томонидан тажриба ўтказилган. Тадқиқот учун икки гуруҳ вакиллари жалб этилган. Биринчи гуруҳ одатда ёмон кайфиятда уйғонадиганлар, иккинчи гуруҳ – яхши кайфиятдагилар.

Тадқиқот ижобий ҳисларга созланган одамларнинг иш куни 90 фоиз ҳолларда муваффақиятли бўлганини кўрсатди. Кунини ёмон кайфият билан бошлаганлар эса зўриқиш билан ишлашган ва бу уларнинг натижасида салбий тарзда акс этган.

Бари мантиқий жиҳатдан тўғри: агар одам ноқулайликни ҳис этса, бу унинг фикрлашига бевосита таъсир қилади. Яъни, агар сиз кунни муваффақиятсиз бўлади, деган ҳис билан бошласангиз, бу онг остига жойлашади. Қоидага кўра, бу ҳақиқатан ҳам шундай бўлиб кўринади.
Manba: Kun.Uz   

Do'stlaringizga ulashing / Поделиться:
Категория: Foydali maslaxatlar | Просмотров: 305 | Добавил: KenjaMedia | Рейтинг: 0.0/0
Похожие Новости
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]