наверх
Главная » Новости » O'zbekiston yangiliklari
12:41
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини маълум қилди. Бу унинг фаолиятидаги энг кучли рақиб

Бокс бўйича Рио Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов проф рингдаги бешинчи жангини 22 сентябрь куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида ўтказади. Боксчининг ўз саҳифасида маълум қилишича, навбатдаги рақиб Жулио Лагуна бўлади.

Никарагуалик бу боксчи профессионал рингдаги фаолиятини 2015 йилда бошлаган ва шу вақтгача 14 жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган, шундан 10та жангда рақибларини нокаутга учратган.

Шаҳрам Ғиёсовнинг ўзи ҳам бу сафарги рақиби энг кучлиси эканини қайд этиб ўтган.
Жорий йилнинг мартида профессионал боксдаги дебютини амалга оширган Шаҳрам Ғиёсов эса шу вақтга қадар 4 марта рингга кўтарилиб, барча жангларда ғалабага эришган.

Шаҳрам Ғиёсов шу йилнинг 11 март куни Нью-Йоркда ўтказилган жангда аргентиналик рақиби Николас Веласкесни (10-0-2) биринчи раунднинг 7-сониясидаёқ полга қулатди. У апрель ойида Бруклинда венгриялик Габор Горбисни (24-0-10) 6 раундлик жанг якунига кўра енгди, 15 июль куни мексикалик Даниэль Эчеверрияни (19-0-5) нокаутга учратди, 17 август санасида эса ганалик Альберт Менсани (31-1-7) нокаутга учратган ҳолда ғалабага эришди.
Manba: Kun.Uz   

Do'stlaringizga ulashing / Поделиться:
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 485 | Добавил: KenjaMedia | Рейтинг: 0.0/0
Похожие Новости
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]