Регистрация
Меню сайта
SEVIMLI SERIAL!
Наш опрос
Sizga qaysi turk seriali yoqadi?
Barcha javob: 643
Статистика

Онлайн всего: 67
Гостей: 67
Пользователей: 0
0

Сигарет ҳидидан қандай қутулса бўлади?

Автор: VerSignкатегория: Dunyo yangiliklariдата: 19.07.2019
Кашандаларнинг охир-оқибат чекишни ташлашга ундовчи сабаблардан бири оғиз-бурни, қўли ва сочларидан анқийдиган бадбўй тутун ҳидидир. Сиз чекишни ташлашнинг уддасидан чиқолмаётган бўлсангиз, бизнинг маслаҳатларимиз ҳеч бўлмаса тамаки ҳидидан ўзингиз ва яқинларингизнинг халос бўлишига кўмаклашади.

Оғиздан келадиган тамаки ҳидини йўқотамиз

Ҳамиша ёнингизда тиш чўтка ва пастасини олиб юринг, зарур вақтда тишни тозалашга эринманг. Ҳеч бўлмаса оғзингизни чайқаб туринг.
Энг оммалашган ва оддий усул хушбўй сақич чайнашдир. Аммо ялпизлиси керак эмас, чунки тамаки исини йўқотишга ожиз. Сиз учун энг маъқули мевали сақичлардир.
“Антиполицай” хўрозқанд-конфетларидан сўринг.
Бир бўлак лимон, апелсин, грейпфрут, кўк олма ёки сабзи енг.
Кўк ёки қора чойнинг аччиғидан симиринг ёки кофе ҳам бўлади.
Янчилмаган кофе доналарини чайнанг.
Қалампирмунчоқ ёки лавр япроғини чайнанг. Фойдаси зўр, аммо таъми ёқимсиз, қолаверса, топиш қийин, шу сабабли кофе маъқул.
Занжабил ҳам тамаки исини йўқотади. Занжабилдан чой дамлаб ичинг ёки шакар қўшилганидан бир бўлагини чайнанг.
Дарвоқе, турли мусаффолаштирувчи сепгичларнинг (спрей) узоқ муддатли таъсири йўқ.

Қўлимиздан тамаки исини йўқотамиз

Муштук ишлатинг. Ғалати кўринса ҳам бармоқларингизни сасишдан асрайди.
Совуқ сувда қўлингизни совунлаб ювинг.
Нам салфетка билан қўлингизни артинг. Албатта, улар чала қуруқ эмас янги ва иси ўткир бўлсин. Бироз қуриб қолган салфетка билан кийимни артса бўлади.
Қўлга суртиладиган антисептик гел ёрдамга келади. Бироқ у қўл терисини қуритиб қўйиши мумкинлигини эсда тутинг.
Кашандалар учун махсус кремлар мавжуд, бироқ савдодан топиш осон эмас.
Қўлингизга апелсин ёки лимон пўчоғини ишқанг.
Кофеқайнатгичдан олинган қуйқум билан қўлингизни ювинг.
Сочимиздан тамаки исини йўқотамиз

Бизда асосан эркаклар сигарет чекади. Бироқ кашанда аёллар ҳам гоҳида учраб туради. Эркакларнинг сочи, одатда, калта олинганлиги сабабли тамаки иси ўрнашмаса-да, аёлларнинг узун сочларига ўрнашиб қолади.

Агар сочингиз узунроқ бўлса тамаки тутуни ўрнашмаслиги учун чекишдан олдин турмаклаб, бош кийим кийиб олинг.
Косметик воситалар орасида соч учун вуаль пайдо бўлганига кўп бўлмади. Унинг таркибида спирт йўқ, аммо соч учун фойдали кўплаб моддалар мавжуд. Вуални эрталаб қуруқ ёки нам сочга яхшилаб суртилади ва у сочга ёт ҳидлар ўрнашишига тўсқинлик қилади.
Сигарет ҳидини оддий хушбўйлаштирувчи сув (туалетная вода) билан бўғиш мумкин. Сочингизга сепинг ва силлиқлаб таранг. Фақат меъёридан ортиқ сепманг, чунки хушбўй иснинг ортиқчаси ҳам атрофингиздагиларнинг меъдасига тегади.
Агар вақтингиз жуда оз бўлса, қуруқ шампундан фойдаланинг.
Маслаҳатларимиз сўнгида яна бир бор таъкидлаб ўтамиз: тавсияларнинг ҳеч бири сизни тамакининг бадбўй исидан юз фоиз ҳимояламайди. Сигарет иси хушбўй атирлару шампун, кофе ва ширин сақичлар ҳиди орасидан анқиб қолиши эҳтимоли баланд. Шунинг учун чекишдан халос бўлишнинг қуйидаги самарали усулини ўзингизда синаб кўринг ва соғлом ҳаёт сари каттакон қадам қўйинг.

Теги: Sigaretdan qutulish

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]