Olov-Olov turk serial

Музыка по альфавиту: A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | X | Y | Z | 0-9

0

Ucell аванслар бўйича ўз абонентларига яна бир қулайлик яратди

Автор: VerSignкатегория: Mobil operatorlarдата: 20.01.2021
Мобил телефонингиз ҳисобида маблағ тугаб қолса, аксига олиб, шу маҳалда ҳисобни тўлдиришнинг ҳам иложи бўлмаса нима қиласиз? Ўзбекистондаги уяли алоқа операторлари бунақа вазиятлар учун абонент ҳисобига «қарзга» маблағ ўтказиб бериш бўйича тегишли хизматларни йўлга қўйишган.

Жумладан, Ucell абонентлари ўз ҳисобларига уч хил кўринишда аванс олишлари мумкин ва уларнинг ҳар бири алоҳида хизмат сифатида тақдим этилади. Булар:

«Мобил аванс» – кейинчалик тўлаш шарти билан Компаниядан ҳисобдаги маблағларни вақтинчалик кўпайтиришни сўрашга имкон берувчи хизмат;
«Автоаванс» – ҳисобдаги маблағ маълум бир минимал чегарага етганида, ҳисобни автоматик тарзда тўладиган қилиш;
«Интернет-аванс» – 30 кун муддатга 50 МБ миқдоридаги интернет-трафикни қарзга олиш хизмати.
Операторнинг ўз сайтида маълум қилишича, энди абонентлар учун мазкур хизматлардан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида, Компания мана шу учта хизматни битта *911# USSD-сўровига бирлаштирди.

Эндиликда Ucell абоненти зарур пайти *911# сўровини жўнатса кифоя – барча аванс хизматлари телефони экранида қуйидаги кўринишда акс этади:

Абонент шу USSD-сўров орқали кириб, у ердан ўзига керакли ва қулай бўлган хизматни битта менюда танлаши мумкин.

Хизматлар бўйича батафсил маълумотлар Ucell сайтидаги тегишли саҳифаларда берилган.

Теги: qulaylik, ucell

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]