наверх
Главная » Новости » O'zbekiston yangiliklari
13:32
Узоқ кутилган хабар: Ўзбекистонда прописка va паспорт режими соддалаштирилади

Ўзбекистонда фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларини кафолатлаш мақсадида паспорт тизими қоидаларини соддалаштириш режалаштирилмоқда. Бу муҳокама учун эълон қилинган 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган. Паспорт тизимини соддалаштириш ҳақидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар20 мартгача ишлаб чиқилиши лозим.

Лойиҳаларда вақтинча ёки доимий пропискасиз фуқароларни ишга қабул қилишни рад этиш билан боғлиқ амалиётга барҳам бериш назарда тутилади.

Шунингдек, меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлигини бекор қилиш, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик, яшашга йўл қўйганлик учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштириш белгиланган.

Ҳужжатлар лойиҳалари 1 апрелга қадар тайёрланиши лозим. Қайд этилишича, бу каби чоралар фуқароларни доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш, уларнинг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Manba: sof.uz   

Do'stlaringizga ulashing / Поделиться:
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 1074 | Добавил: VerSign | Теги: Propiska | Рейтинг: 0.0/0
Похожие Новости
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]